Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади (рўйхат)
29.10.2019 12:19,  
361

Тошкент вилоятининг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, республикада аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, республика миқёсида режага мувофиқ газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур таъмирлаш-назорат ишларини техника хавфсизлиги қоидаларига кўра ўтказилишини таъминлаш мақсадида, истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Хусусан, 29 октябрь куни:

  • Тошкент, Зангиота ва Қибрай туманлари ҳудудидаги жами 46328 та аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 гача,
  • Оққўрғон тумани ҳудудидаги жами 1100 та аҳоли хонадонларида соат 10:00 дан 17:00 га қадар,

31 октябрь куни

  • Пискент тумани, “Фурқат” массиви ҳудудидаги 6-кўп қаватли уйдаги жами 16 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан