Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент яшаш учун дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб топилди
18.01.2020 14:06,  
384

Тошкент яшаш учун дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири эканлиги аниқланди. Бу ҳақида Нумбео нашри эълон қилди.

Рейтингга кўра дастлабки ўринларда Швейцариянинг Сюрих, Базел, Лозан, Женева ва Берн шаҳарлари киритилган.

Улардан сўнг Норвегиянинг 4 та шаҳри Ставангер, Осло, Тронхейм, Берген ҳамда Исландиянинг Рейкъявик шаҳарлари киритилган.

Шунингдек Токио – 18, Сеул – 23, Лондон – 28, Cингапур – 29, Амстердам – 38, Лос-Анжелес – 50, Хелсинки – 90, Рим -114, Франкфурт – 124, Дубай – 152, Истанбул — 325 ўринларни эгаллаган.

Марказий Осиё шаҳарлари эса рейтинг охиридан, яъни яшаш учун энг арзон бўлган шаҳарлар қаторидан ўрин олган. Қозоғистоннинг Остона ва Олма-Ота шаҳарлари 386, 389 — ўринларда, Бишкек – 410 ўринда, Тошкент – 413 ўринда. 

Портал эълон қилган рейтингда дунёнинг 440 та энг йирик шаҳарлари киритилган.

Нумбео рейтингини ҳисоблашда мутахассислар бир ойлик яшаш харажатлари, хонадон ижараси харажатлари, овқатланиш ва транспорт ҳамда тиббиёт хизматлари шунингдек аҳоли даромадини ҳам ҳисобга олишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан