Тошкент ёпилгач Фарғона водийси бошқа ҳудудлар билан қандай боғланади?

Тошкент ёпилгач Фарғона водийси бошқа ҳудудлар билан қандай боғланади?

Фото: yandex.com

Тошкент вилояти ахборот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятидан сафарга отланган енгил автомобиллар Бўка-Гулистон йўли орқали республиканинг бошқа ҳудудлари билан боғланиши мумкин.

Бундан аввал, Транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб , Тошкент шаҳрига кириш ва ундан чиқиш ҳаракати тўхтатилишини маълум қилганди. Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида шундай қарорга келинган.