Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент юридик коллежининг собиқ директори қамоқда сақланмоқда
30.12.2017 19:43,  
5

Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталя Темировага нисбатан 2017 йилнинг октябрь ойида жиноят иши қўзғатилган эди. UZ24 нашрининг хабар беришича, Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда ушбу иш бўйича маълумот берилган.

Шаҳар прокуратураси вакили Бобир Деҳқоновнинг маълум қилишича, Наталя Темирова айни вақтда қамоқда сақланмоқда. Тергов жараёни давом этмоқда.

Темирова 25 ноябрь куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 205-моддаси 1-қисми, 206-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.

Унга нисбатан давлат бюджети маблағларини йирик миқдорда талон-торож қилиш, коллежга ноқонуний йўл билан ўқишга кирган ўқувчиларга дипломлар бериш каби айбловлар илгари сурилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан