Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура Департаменти Шайхонтоҳур туман бўлими ва ДХХ ходимлари Тошкентда 0,45 биткоинни 23,4 минг долларга сотмоқчи бўлган икки кишини қўлга олди. 
Фуқаро Д.К. ва «Р.» исмли шахс 1 В (биткоин) электрон пул бирлигини 49 670 АҚШ долларига баҳолаб, 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигига ўзининг 5% устама фойдасини қўшиб ҳисоблаб 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигини келишилган «электрон ҳамён»га ўтказиб бериб, эвазига харидордан 23 400 АҚШ доллари ва 800 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва «Р.»га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда