Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 2003 йилда содир этилган қотиллик фош этилди
22.02.2022 17:23,  
392

2003 йилда содир этилган қотиллик фош этилди. Ўша вақтда топилган сигарета қолдиқлари орқали жиноятчи аниқланди.

Маълум қилинишича, 2003 йил 10 январь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёлғиз ўзи яшовчи 56 ёшли рус миллатига мансуб аёлнинг мурдаси тан жароҳатлари билан қонга беланган ҳамда бошига селлофан пакет кийдириб кетилган ҳолда топилган.

Бош прокуратура ва Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан берилган топшириқларга асосан фош этилмасдан қолган иш бўйича ҳодиса жойидан олинган қўл бармоқ излари ва сигарета қолдиқлари юзасидан такроран экспертиза тайинланган.

Натижада, мазкур қотилликни 1968 йилда Сирдарё вилоятида туғилган эркак содир этгани аниқланди. Шундан сўнг, ушбу шахс қўлга олинди. У воқеа қандай бўлганини айтиб берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан