Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув нархи ошади

Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув нархи ошади

Тошкент шаҳрида 24 августдан бошлаб совуқ сув ва оқова сув (канализация) нархи оширилади. Бу ҳақда “Сувсоз” ДУК хабар қилмоқда.

Янги нархга кўра бир куб метр совуқ сув 310 сўм + 100 сўм махсус устамани ташкил қилади. Ҳозирда ушбу қиймат 280 сўм + 100 сўмни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, канализация нархи бир куб метр учун 250 сўм + 100 сўмни (ҳозир 235 сўм + 100 сўм) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 15 августдан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ошиши хабар қилинган эди.