Тошкентда 28 ёшли Спарк ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Тошкентда 28 ёшли Спарк ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

23 июнь, сешанба куни 28 ёшли "Спарк" русумли автомашинаси ҳайдовчиси Шербек Ж. чорраҳада пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Йўл-транспорт ҳодисаси соат 10:05 ларда Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа йўлида содир бўлган.

Автоҳалокат натижасида 73 ёшли Амандулла К. тан жароҳатлари олган ва касалхонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси ("Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш") билан жиноят иши қўзғатилди.