Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 3, 7 ва 15 кунлик электрон йўл чипталари татбиқ этилади
15.05.2020 12:55,  
270

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистика муаммоларини ўрганиш маркази, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги йўловчи ташишнинг ер усти транспорти йўналишларини мақбуллаштириш ишлари кетмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, мазкур жараёнда асосий эътибор йўналишларни метро бекатларига боғлаш, магистраль йўналишлар ва уларга йўловчиларни олиб чиқувчи ёрдамчи йўналишлар тармоғини яратишга қаратилган.

Ушбу ўзгартиришлардан мақсад — магистраль йўналишлар ўтадиган кўчалардаги бошқа йўналишлар сонини имкон даражасида камайтириш. Бу йўналишларнинг бир бирини такрорламаслигига, қатнов мунтазамлигини таъминлашга хизмат қилади. Бўшаган автобуслар ҳисобидан транспорт воситалари етишмаётган йўналишларни тўлдириш имконини беради. Бу қатнов интервалини кескин қисқартириб, йўловчиларнинг ортиқча вақт йўқотишларининг олдини олади.

Мувофиқлаштириш жараёнида магистраль ва шаҳар марказида қатновчи йўналишларга катта сиғимли, ёрдамчи ва шаҳар четидаги йўналишларга эса йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ўрта ва кичик сиғимли автобусларни бириктириш режалаштирилган.

“Йўловчилар манфаатидан келиб чиқиб бундай ўзгаришлар жараёнида автомат тўлов тизимини ҳам такомиллаштириш, ривожлантириш тақозо этилади. Шуни инобатга олган ҳолда 15, 7 ва 3 кунлик электрон йўл чипталарини татбиқ этиш бўйича ҳукумат қарори тайёрланди. Қарорнинг амалга татбиқ этилиши натижасида йўловчилар йўналишдан йўналишга ўтишида ортиқча маблағ сарфламасликлари таъминланади.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда дастлабки ўзгартирилган автобус йўналишлари эълон қилинди. Ушбу ўзгаришлар асосан магистраль йўналишлари бўлиб, улар ўтадиган кўчалардан бошқа йўналишларни олиб ташлаш назарда тутилган. Эълон қилинган материалларда магистраль йўналишларига йўловчиларни олиб чиқадиган ёрдамчи йўналишлар ҳақидаги маълумотлар берилмаганлиги юртдошларимизда баъзи бир тушунмовчиликлар ҳам сабаб бўлди.

Эндиликда юртдошларимизда ортиқча саволлар туғилмаслиги ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида магистраль йўналишларининг ўзгаришлари, қисқартириладиган йўналишлар ва ёрдамчи йўналишлар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ижтимоий сайт ва тармоқларда эълон қилиб борилади”, — дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан