Тошкентда 3 ойлик чақалоғини сотаётган аёл ушланди

Тошкентда 3 ойлик чақалоғини сотаётган аёл ушланди

Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилган аёл, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Наталя Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ИИББ тезкор ходимлари прокуратура ходимлари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширган. Натижада, Наталя Ф. у билан бирга яшовчи 24 ёшли Aлександр З. чақалоқ эвазига пул олаётганларида қўлга олинди.

Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилди.