Тошкентда 41 қаватли ишбилармонлик маркази қурилади

Тошкентда 41 қаватли ишбилармонлик маркази қурилади

4 июн, пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Яккасарой туманидаги ишбилармонлик марказлари, меҳмонхоналар ва савдо мажмуалари қурилиши лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалига таяниб, "Газета.уз" нашри хабар бермоқда.

Муқимий ва Бобур кўчалари кесишмасида 41 қаватли, майдони 1,06 гектарни ташкил этадиган ишбилармонлик маркази қурилади. Унинг ёнида овқатланиш ва кўнгилочар жойлари бўлган тўрт қаватли савдо мажмуаси бўлади.

Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдиновнинг сўзларига кўра, умумий қиймати 907,2 миллиард сўмлик лойиҳани Piramit Global компанияси Туркия ва Буюк Британиядаги шериклар билан биргаликда амалга оширмоқда. Хорижий сармоя 90 миллион долларни ташкил этади. 350 иш ўрни яратилиши кутилмоқда ва объект 2022 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилади.

Piramit Global компанияси 2019 йил ноябр ойида рўйхатдан ўтган бўлиб, қурилиш ишлари билан шуғулланишга ихтисослашган.