Тошкентда 41 қаватли Mall of Tashkent қурилади (видео)

Тошкентда 41 қаватли Mall of Tashkent қурилади (видео)

Тошкентнинг Яккасарой туманида, Бобур ҳамда Муқимий кўчалари кесишмасида янги, замонавий бизнес мажмуаси ва савдо маркази қурилади. Бу ҳақда Piramit Global қурилиш компанияси директори Дилноза Камилова хабар қилди.

Лойиҳа 2020 йил сентябрь ойида Туркия ва Буюк Британия билан ҳамкорликда бошланади, 2022 йилнинг охирги чорагида якунланади.

41 қаватли "Mall of Tashkent & Business Center"нинг 14 қавати кўнгилочар-савдо маркази, 37 қавати бизнес маркази бўлади. Шунингдек, ер ости 3 қават автотураргоҳ бўлади.

Бинонинг ер устидаги баландлиги 191 метр бўлади. 

Лойиҳа қиймати 90 млн АҚШ долларидир.