Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 5 та машина иштирокида йирик авария содир бўлди (фото) 
15.01.2020 11:29,  
1157

Кеча, 14 январ куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида содир бўлган йирик авария фотосуратлар тарқалган эди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

14 январ куни соат 22:50 ларда Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида 102 рақамига хабар берилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Аниқланишича, “Кобальт” русумли автомашинада, 37 ёшли Т.Тоҳир светофорнинг қизил чироғида тўхтаган иккита “Матиз”, “Спарк” ва “Нексия-3” русумли автомашиналар билан тўқнашган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Натижада, “Кобальт” ва “Матиз” ҳайдовчиси, унинг йўловчиси, шунингдек яна бир “Матиз” йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ҳозирда “Кобальт” автомобилининг светофор олдида тўхтаб турган машиналарга келиб урилиши сабаблари аниқланмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида “BMW” тўхтаб турган “LACETTI” орқасидан келиб урилиши оқибатида икки машина ҳам ёниб кетганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан