Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 50 мингга яқин фуқаро даромад солиғи тўловчисига айланди
30.04.2019 16:18,  
5

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида турли соҳаларда ноқонуний равишда ишлаётган 49 минг 610 нафар фуқаро жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди, дея хабар қилди пойтахт ДСБ матбуот хизмати.

Хусусан, саноат корхонларида ишлаётган 21 минг 140 нафар, қурилиш корхоналаридаги 5 минг 80 нафар, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхонарида 8 минг 853 нафар, транспорт ва хизмат кўрсатиш корхоналарида фаолият юритаётган 1 минг 869 нафар, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан норасмий равишда ёлланган 1 минг 935 нафар ва бошқа корхоналарда ишлаётган 10 минг 733 нафар фуқаро жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўловчисига айланди.

Шу билан бир қаторда, солиқ хизмати органлари томонидан жойларда амалга оширилаётган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамасдан, фуқароларни ноқонуний равишда ишга жалб қилиш ҳолатлари учрамоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида фаолият юритаётган умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган кўздан кечириш тадбирларида 15 нафар фуқаро меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётгани аниқланди.

Ҳудди шунингдек, пойтахтнинг Миробод тумани, Афросиёб кўчасида жойлашган савдо дўкони фаолияти ўрганилганида, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган ҳисоботларда кўрсатилмаган 22 нафар фуқаро норасмий равишда ишлаётгани аниқланди.

Қайд этилишича, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 12 фоиз миқдоридаги ягона ставкаси жорий этилгани, пенсия жамғармасига 8 фоиз миқдоридаги суғурта бадали тўлови бекор қилингани ҳамда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 12 фоизгача пасайтирилгани бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Тадбиркорлар янги солиқ концепцияси берган имкониятларни яхши англаган ҳолда норасмий ёлланган фуқаролар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномасини рамийлаштирмоқда. Натижада, солиқ базаси кенгаймоқда, дея қайд этди пойтахт ДСБ матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан