Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 630 кг. лик наркотик моддалар йўқ қилинди
26.06.2020 13:55,  
92

Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги партияси ёқиб юборилди.

Ушбу партияда 4 кг 96 грамм героин, 127 кг опий, 25 кг гашиш, 266 кг марихуана, 105 кг кукнор, 97 кг каннабис, 1 кг 543 грамм синтетик наркотик воситалари ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар бор эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 2019 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 5 минг 26 та жиноят фош этилган. 

Халқаро экспертларнинг дастлабки баҳолашича, 2019 йилда кўкнор етиштириладиган майдонлар 240 минг гектарни, ишлаб чиқарилган опий микдори 6,4 минг тоннани ташкил килган.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан