Тошкентда аҳоли орасидан яна 6 кишида коронавирус аниқланди

Тошкентда аҳоли орасидан яна 6 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 (+29) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 
 
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.