Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда аҳоли ва тадбиркорлар учун иссиқлик таъминоти тарифлари оширилмайди
5.10.2022 10:21,  
22

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни тасдиқлади.

Унга кўра, "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (базавий тариф) 397 минг 212 сўм/Гкал микдорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар куйидагилар учун аввалги нархларда колади:

аҳоли учун – 91 минг  960 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда);

кичик, ўрта ва йирик бизнес учун – 141 минг 737 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда).

Бюджет ташкилотлари учун эса чакана тариф – 502 067 сўм/Гкални ташкил килади.

Нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.

Базавий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ҳисобидан субсидияланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан