Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда аҳолига ижтимоий кўмак берувчи марказ очилади
25.06.2016 20:58,  
6

 28 июнь куни Тошкентда Республика нодавлат-нотижорат ташкилоти Intilish ахборот-ўқув маркази қошида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида ижтимоий кўмак маркази очилади, деб хабар бермоқда Sputnik.

Марказ очилиши DVV International’нинг (Германия ассоцициясининг жаҳондаги миллий Университетлар билан халқаро ҳамкорлик институти) «Уйга тўлақонли ҳаёт билан қайтиш» лойиҳаси доирасида бўлиб ўтмоқда.

Марказ аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига психологик ва юридик кўмак кўрсатади. Бундан ташқари, улар билан кадрлар тайёрлаш борасида ҳам ҳамкорлик қилинади.

Лойиҳа ўзида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи 1200 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли вакилини қамраб олади. Улар орасида қамоқдан озод қилинганлар, гиёҳванд моддаларига боғланиб қолганлар, ОИТС билан касалланганлар, сил билан оғриганлар ва бошқа беморлар бор.

Ҳозирда лойиҳанинг молиявий масалалари билан Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги шуғулланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан