Тошкентда Angry Birds ўйини яратувчиси иштирокида тренинг бўлиб ўтади

Тошкентда Angry Birds ўйини яратувчиси иштирокида тренинг бўлиб ўтади

26 феврал куни Angry Birds ўйини яратувчиларидан бири Питер Вистербака Тошкентга ташриф буюради деб хабар қилади IT Park матбуот хизмати.

Вестербака Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида семинар-тренингда қатнашади. Тренингнинг мақсади - маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишда Европа ахборот технологиялари соҳаси ва уларнинг иш усуллари, шунингдек савол-жавоблар сессиясини ташкил этиш.

Питер Вестербака Финляндиянинг Rovio компаниясининг маркетинг бўйича директори, машҳур Angry Birds ўйинини яратувчилардан бири. У бизнесни ҳамда Angry Birds франшизаларини ривожлантириш, шунингдек, маркетинг ва брендинг учун жавобгар.

Ровиога келгунга қадар у узоқ вақт IT соҳасида ишлаган. У HP Mobile –Services Bazaar асосчиси ва MobileMonday ҳаммуассисидир. Angry Birds’дан ташқари яна 50 га яқин ўйин яратди. 2011 йилда у TIME журнали томонидан "Сайёранинг 100 та обрўли одами" рейтингига кирди.

Тренингда иштирок этиш бепул, фақат олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.