Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда атом энергетикаси соҳасида таълим берувчи илк университет очилди
3.09.2019 17:49,  
93

2019 йил 3 сентябрь куни Тошкентда “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университетининг (ММФИ МТЯУ) биринчи хорижий филиали очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Телеграм канали хабар берди.

Ушбу филиални очиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, 2018 йил сентябрь ойида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш ҳақидаги меморандум доирасида бу соҳада кадр етказиб берадиган университет очишга ҳам келишилган эди.

Янги университет фаолиятининг асосий йўналишларига ядро энергетикаси, иссиқлик физикаси соҳасида юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш, ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш киради.

Ўқитиш жараёнига ўзбекистонлик мутахассислар билан бир қаторда Россия ва хорижий мамлакатлардаги етакчи таълим муассасаларида кўп йиллик тажрибага эга бўлган россиялик юқори малакали педагоглар жалб этилган. Талабаларда масофали ўқитиш орқали жаҳон экспертларининг лекцияларини эшитиш имкони ҳам бўлади. Биринчи лекторлар қаторидан МАГАТЭ вакиллари ва “Росатом” мутахассислари ўрин олган.

Бу ерда биринчи ўқув йилида 100 нафар талаба имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, яқин кунларда ўқишни янги бинода бошлайди. Ушбу университетнинг энг диққатга сазовор томони барча талабалар бюджет асосида ўқишидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан