Тошкентда автобус юк машинасига урилиб кетди

Тошкентда автобус юк машинасига урилиб кетди

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

28 июль, сешанба куни Тошкент халқа автомобиль йўлида "Isuzu" русумли автобус ҳамда "Зил-131" русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳаракатда давом этаётган 18-автопаркка тегишли «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси 30 ёшли Р.Ш. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат (манёвр) содир этган. Яқин атрофда ҳаракатланиб борган «Зил-131» русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли М.Б. фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, автобуснинг ён томонига тўқнашиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.  

ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмади.