Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобусга отларни чиқишига рухсат берган чиптачи ишдан ҳайдалди
8.01.2020 15:27,  
625

2019 йилнинг 23 декабрь куни 44-“Авиасозлар – Гулобод” йўналишида қатновчи “MAN” русумли автобусда 2 та от олиб кетилаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқади ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари“нинг 15-бандига мувофиқ, автобусда тумшуқбоғсиз итлар ва бошқа ҳайвонларни олиб юриш тақиқланиши белгиланган.

“Тошшаҳартрансхизмат“нинг маълум қилишича, тартиб-қоидани билгани ҳолда ҳайдовчи Б. Тожибоев ҳамда чиптачи Т.Икромовлар йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасига техник шикаст етказиши мумкинлигини ўйламай автобус салонига отларнинг олиб кирилишига рухсат берган.

Ушбу ҳолат “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ ва автобус саройи жамоалари ўртасида муҳокама қилинди. Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қарагани учун чиптачи Т.Икромов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳайдовчи Б.Тожибоевга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди.

Автобусларни техник жиҳатдан асраб-авайлашга жамият ҳамда автосаройлар мутасаддилари билан бирга ҳайдовчилар ҳам бирдек масъулдирлар, дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқаролардан жамоат транспортларида юқоридаги каби ёки белгиланган қонун-қоидаларга зид ҳолатларга дуч келса, “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖнинг 1062-сонли ишонч телефонига хабар беришлари сўралган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан