Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобуслар ҳаракати тикланди, бироқ айрим истиснолар бор
8.06.2020 07:55,  
590

8 июн, душанба кунидан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автокорхоналар томонидан 131 та йўналишларга 1067 та турли русумдаги (Мерседес Бенц, МАН, САЗ ва Исузу) автобуслар ишга чиқарилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

Шу билан бирга қатор йўналишлардаги автобуслар Тошкент вилоятининг “қизил” ҳудуд деб эълон қилинган туманлари Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари ҳудудигача ҳаракатлангани учун улар вақтинчалик фаолият юритмайди. Бу йўналишлар қуйидагилар:

8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199 (жами 21 та).

Шунингдек, 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.

Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати Махсус комиссия баёни қарорига кўра, соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади.

Барча автобус саройлари раҳбарлари томонидан йўналишларнинг сўнгги бекатларида навбатчилик ташкил қилинади.

Йўналишларнинг сўнгги бекатларида автобусларни доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади.

Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади ва ўз вақтида алмаштирилиши таъминланади.

Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан