Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда "Банклар ва чакана савдо. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусидаги навбатдаги Халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтади
23.05.2022 14:09,  
12

Жорий йилнинг 25-26-май кунлари "Банклар ва чакана савдо. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусидаги навбатдаги Халқаро ПЛАС-форум бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳрида Марказий банк кўмагида ташкил этилаётган форумда Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари ҳамда халқаро хусусий корпорацияларидан банк ва тўлов индустрияси бўйича етакчи мутахассислари иштирок этишади. Улар банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорлик, чакана савдо, халқаро тўловлар, ахборот хавфсизлиги, замонавий молиявий рақамли муҳит ва тўлов саноатини ривожлантиришга доир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан қуйидаги спикерлар қатнашади

Илҳомжон Абдугафаров – Марказий банк раиси ўринбосари
Дилбар Абдуганиева – Молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти директори
Олим Болгаев – Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти бошқарма бошлиғи
Бехзод Халиков – Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари

Маълумот учун: ПЛАС-Форум – банк ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари, ўз тажрибаларини баҳам кўришга тайёр бўлган соҳа мутахассислари ҳамда инновациялар кўргазмасида ўзининг ноёб маҳсулотларини намойиш этувчи етакчи компаниялар учрашувидир.

Икки кунлик форумнинг батафсил дастури билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан