Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
15.07.2020 09:47,  
367

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 66 ёшли И.И.да (эркак) жорий йилнинг 5 июлида ҳансираш, йўтал пайдо бўлган ва уй шароитида даволанишни бошлаган. 

Аммо аҳволи оғирлашавергач, 8 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Зангиота туман кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгани сабабли реанимация бўлимига  ёткизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ҳамда сурункали буйрак етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, бош мия қон томирлари атеросклерози каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 68 кишига етди.

Ушбу вирусни жами 14 085 киши юқтирган бўлса, 8 327 киши касалликдан тузалган. 5 691 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда, улардан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан