Тошкентда бир гуруҳ самурайлар югуриб юргани акс этган видео тарқалди

Тошкентда бир гуруҳ самурайлар югуриб юргани акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларида «Тошкент кўчаларида югураётган бир гуруҳ самурайлар» сарлавҳали видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, Яшнобод туманида ресторан очилиши муносабати билан ёлланган актёрлар махсус кийимларда очилиш маросимига жалб қилинган.

Актёрларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги таъкидланган.