Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда бўлажак мактаб формаси намуналари тақдим этилди
12.10.2017 11:51,  
130

Тошкентда бўлиб ўтган тақдимот маросимида 20 дан ортиқ мактаб формалари намойиш этилди. Ушбу кийим бошлар келаси йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча мактабларида мажбурий бўлади.

Бу шу вақтга қадар бажарилган улкан ишнинг биринчи босқичи эди. Унда Ўзбекистоннинг етакчи 12 болалар кийимлари тикишга ихтисослашган корхоналари бўлажак мактаб формасининг намуналарини тақдим этишди. Тақдим этилган мактаб формаларини Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов бошчилигидага ҳайъат аъзолари кўриб чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, мактаб формасига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат эди: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матолардан сифатли тикилган бўлиши, фақат табиий толалардан тўқилган матолардан фойдаланиш, ҳудуд иқлимий шароитларини ҳисобга олиши керак. Шунингдек унинг нархи 150-200 минг сўмдан ошмаслиги керак. 

Мактаб формаси таркибига ўғил болалар учун шим, кўйлак, жилет ва костюм киради. Қиз болалар учун эса юбка, жилет, жакет ёки сарафан киради.

Тақдим этилган 20 xил дизайндаги формалардан ҳайъат аъзолари 7 хил варинатини танлаб олишди. Мактаблар нафақат мактаб формаси вариантларини балким уни ишлаб чиқарувчи корхонани ҳам танлаб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ягона мактаб формаси таклифи президент Шавкат Мирзиёев томонидан киритилган эди. Давлат раҳбарининг фикрига кўра, ягона услубда тикилган мактаб формаси ўқувчилар орасида ижтимоий нотенглик келиб чиқишини олдини олиши мумкин.

Кам таъминланган оилалар учун мактаб формаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкони ҳам мавжуд бўлади. Улар 50 фоизни бошидан қолганини ўқув йили давомида тўлашлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан