Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда бўри деб гумон қилинган итни ўлдирганлар жаримага тортилди
4.08.2019 14:33,  
15

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги эгасиз жониворларни тутиш бўйича механизациялашган отряднинг икки ходими бўри деб гумон қилинган итни ўлдирганликда айбланиб, Яшнобод туман маъмурий суди томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда «Ekolog.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, қутқарув хизматининг ходимлари Б.Шарапов ва А.Манноповлар «Авиастроитель-1» даҳасига жониворни ушлаш учун чақирилган. Бироқ улар айтилган жойга келиб итни темир арматура билан ваҳшиёна тарзда уриб ўлдиришган. Судда гувоҳ сифатида сўзга чиққан Р.Гайфулин уларнинг итни уриб ўлдирганларини тасдиқлаган. Айбланувчилар эса ассосиз равишда итни «қутирган» деб айтган.

Суд Б.Шарапов ва А.Манноповларни айбдор деб топиб, Маъмурий кодекснинг 11-моддасига биноан уларнинг ҳар бирини энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида (608190 сўм) жаримага тортган.

«Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг директори Тимур Ориповнинг айтишича, ишни судгача олиб бориш жараёни анча мураккаб кечган.

«Жониворларни қийноққа соладиган ҳар бир шахс билиши керакки, жорий йилнинг май ойида Президент жониворларни қийноққа солган шахсларга нисбатан масъулиятни ошириш бўйича қонунни имзолади. Биз жарималарни кўпайтиришга ҳаракат қиламиз ва тўрт оёқли дўстларимизга озор берганларни албатта жавобгарликка тортамиз», —деди Темур Орипов.

«Ҳайвонларни қийнаш. Ўлдириш ҳолатларининг гувоҳи бўлсангиз «102» рақамига, ички ишларга телефон қилишингиз ёки Facebook’даги Меҳр ва оқибат ҲҲЖга ёзма мурожаат қилишингиз мумкин. Табиатнинг бир бўлаги бўлган кичик дўстларимизнинг тақдирига бефарқ бўлманг!», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан