Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда боғча мудираларига нисбатан жиноят иши очилди
10.04.2019 12:45,  
20

Тошкент шаҳридаги учта Мактабгача таълим муассасаси мудираларига нисбатан мансаб сохтакорлиги айби билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда UzNews нашри.

Жиноят иши бўйича ҳозирда Сергели туман Жиноят ишлари бўйича судида суд-тергов жараёни бўлиб ўтмоқда.

Ибрагимова Нигора Аҳмаджоновнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 1,2-қисмлари билан иш очилган бўлиб, Нигора Ибрагимова Тумандаги 605-сонли МТМ мудираси бўлган.

Абдуллаева Зроат Маннаповнага нисбатан ҳам худди шу модда тартибида жиноят иши очилган. У эса 292-сонли МТМ мудираси сифатида 2018 йилнинг сўнгги чорагига қадар фаолият юритган.

Нашр хабарига кўра, судя Баҳодиржон Юсупов раислигида кўрилаётган жиноят ишида учинчи судланувчи шахс Қосимова Олмахон Азимжоновадир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан