Тошкентда босқинчилар қўлга олинди

Тошкентда босқинчилар қўлга олинди

2019 йил 19 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи С.Г., С.М. ва муқаддам судланган Ж.М. Табрик кўчасида яшовчи 56 ёшли С.Г.ни уйига бостириб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабаригакўра, улар бу ерда С.Г.нинг турмуш ўртоғи ҳамда қизини қўрқитиб, пул талаб қилаётган вақтида уйда шовқин кўтарилган.

Шовқинни эшитиб, уларнинг олдига чиққан қўшниси А.Ё.га босқинчилар қаршилик кўрсатишган. Натижада А.Ё. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида босқинчилардан бири С.Г.га тан жароҳати  етказгандан сўнг босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида учала босқинчи ҳам қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

7173