Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда дарахтларни кесган қурилиш компаниясидан қарийб 2 млрд сўм моддий зарар ундирилди
23.02.2020 14:34,  
691

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Юнус Ражабий” маҳалласида жойлашган  72, 66/1, 66/2 ва 66/4-уйлар оралиғидаги майдонда мавжуд кўп йиллик 81 та дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

Шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 2018 йил 18 апрелдаги 608-сонли қарорига асосан, “Building And Supplies” МЧЖга “Юнус Ражабий” маҳалласи 72, 66/1, 66/2 ва 66/4-уйлар оралиғида 0,5 гектар  ер майдони кўп қаватли турар жой биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга ажратиб берилган.

“Building And Supplies” МЧЖ томонидан унга ажратилган ер майдонидаги кўп йиллик 81 та дарахтлар қонунга зид равишда кесилганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 630,4 млн. сўм моддий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил 22 февралда Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 198-моддаси 2-қисми билан Яккасарой тумани ҳокимлиги ва “Building And Supplies” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки терговда 2 нафар  айбланувчилардан 1 млрд. 891,3 млн. сўм моддий зарар ундирилди ва уларга гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.

“Юнус Ражабий” маҳалласи ҳудудида ноқонуний кесилган дов-дарахтлар ер майдони тезкорлик билан тозаланиб “Липа”, “Берёза”, “Каштан” ва “Павлония” дарахтлари экилиши ташкил қилинди.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан