Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда эр ўз хотини билан ёзишган эркакнинг жинсий аъзосини кесиб олди
21.08.2019 17:35,  
181

Тошкентда эр ўз хотини билан ёзишган эркакнинг жинсий аъзосини кесиб олди, деб хабар бермоқда Спутник.

Хабарда айтилишича, мактабларнинг бирида дарс берувчи аёл таълим масканида қоровул бўлиб ишлайдиган эркак билан интернетда ёзишиб юрган. Эри шубҳаланиб қолмаслиги учун аёл ўз жазмани телефон рақамини "Мақсуда опа" номи билан сақлаб қўйган.

Ўзаро жанжалдан сўнг, эр хотинининг телефонини текшириб кўради ва "Мақсуда опа"дан келган "сени соғиндим", "севаман", "бағримга босишни хоҳлайман" деган хабарларга кўзи тушади.

Шундан сўнг, аёлнинг турмуш ўртоғи эртаси куни кечаси мактаб томон йўл олади ва қоровул билан учрашади. Унга аёли билан қандай муносабатда эканлигидан хабардорлигини маълум қилади. Мулоқот вақтида, ғазаб отига минган эр қоровулни уриб ҳушидан кетгазган ва сўнгра унинг жинсий аъзосини кесиб олган.

Айни вақтда айбланувчи қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Қурбон ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан