Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Европа ҳаракатланиш ҳафталиги бошланди (видео)
16.09.2020 12:10,  
103

16-22 сентябрь кунлари юртимизда Европа ҳаракатланиш ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда «Тошшахартрансхизмат» АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳафталик велосипед учун қулай, хавфсиз ва барқарор шаҳар муҳити тўғрисида умумий тасаввур яратиш учун ҳукумат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва фикр алмашишга қаратилган.

Европа ҳаракатланиш ҳафталиги доирасида Тошкент аҳолиси #ToshkentVeloUchun ташаббусини қўллаб-қувватлашга, ҳар кунги велосипед йўналишида камида битта кўчани синовдан ўтказишга ва шу билан Тошкентнинг вело-харитасини яратишга ёрдам бериш ва совринлар ўйинида қатнашиши мумкин.

Иштирокчилар велосипедни суратга олишлари, уни Facebook'даги Европа ҳаракатланиш ҳафталиги саҳифасида жойлаштиришлари ва кўчанинг номини қайд этишлари керак.

 

Шундай қилиб, иштирокчи автоматик равишда 23 сентябрь куни совринли ютуқлар танловига киритилади ва учта шаҳар велосипедларидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади, - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан