Тошкентнинг Чилонзор туманида Алберт Эйнштейн портрети турли формулалар билан бирга чизилган девор бўяб қўйилган.
Рассом Inkuzart томонидан 103-мактаб ўқувчилари учун чизилган сурат маҳаллий диққатга сазовор жой бўлганди: «Болалар, аҳоли бу ерни яхши кўришарди, бу ерда экскурсиялар ўтказишарди», — дея хабар қилди туроператор ва гид Рустам Хусанов Facebook`да.
«Илгари, деворда асосан катта қилиб ҳақоратли сўзлар ёзилган, ерда эса пиво идишлари ётарди», — деди у ва коммунал хизматлар ходимлари ҳаракатини мутлақо бемаънилик деб атади.
Inkuzart ўзининг Telegram-каналида «Ералаш» ҳазил-мутойиба киножурналидаги мусиқа янграган видеони эълон қилди, унда рассом қандай қилиб граффитини чизгани, кейин эса ишчилар деворни бўяб ташлаётгани кўрсатилган. «Чилонзор ҳокимига раҳмат!» — дейилади видео тагида қолдирилган изоҳда.