Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 23 ноябрдан янги автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги экспресс автобус йўналиши Е-1-сонли ҳисобланиб, у ТТЗ—"Машинасозлар" метро бекати йўналиши бўйича қатновларни амалга оширади.
Автобус йўналиши ТТЗдан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак Йўли, Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали Машинасозлар метросига қадар ҳаракатланади.
Тўхташ бекатлари — ТТЗ бозори, Буюк Ипак йўли метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти, Ашхобод боғи.