Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда фуқароларни мажбурлаб автобус солаётган ИИВ ходимлари бўйича тушунтириш берилди (видео)
1.06.2020 16:39,  
1971

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган видеоси тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги ҳодисага нима сабаб бўлганига изоҳ берди.

Маълум қилинишича, бугун 1 июнь эрталаб соат тахминан 04.30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги «Тошкент» савдо мажмуаси ва «Дўстлик» буюм бозорлари ташқарисида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилган.

Тадбир вақтида бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган.

«Ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилиб, унинг якуни бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз,» - дейилади ИИВ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан