Тошкентда фуқаронинг уйидан 127 минг долларни ўғирлаб кетган гуруҳ ушланди

Тошкентда фуқаронинг уйидан 127 минг долларни ўғирлаб кетган гуруҳ ушланди

Фото: Миллий гвардия

Шу йилнинг 27 август куни тахминан соат 00.30 да Олмазор туманида бир неча киши юзларини ниқоб билан беркитган ҳолда очиқ қолган уйга киришган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Босқинчилар ўткир буюм билан қўрқитиб, у ердан 127.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми («Босқинчилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чоралар давомида гумонланувчилар – 38 ёшли муқаддам судланган Шуҳрат Н., 24 ёшли муқаддам судланган Эргаш У., 31 ёшли Шонурмуҳаммад Ш., 27 ёшли муқаддам судланган Сардор С.лар қўлга олинди. 22 ёшли муқаддам судланган Комилжон У.ни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Тергов ишлари давом этмоқда.