Тошкентда GPS трекерни қасддан бузган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди

Тошкентда GPS трекерни қасддан бузган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 12:25 ларда, "8-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги 11-сонли автобус йўналиши Бобур парки бекатида узоқ вақт тўхтаб тургани акс этган фото телеграм ижтимоий тармоғига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти ҳамда "8-Автобус саройи" нинг мутасадди ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари ўтказилганда, "8-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 191 бўлган, 11-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи И.А автобусга ўрнатилган GPS трекерни қасддан бузганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, "8-Автобус саройи" МЧЖ раҳбарияти томонидан, йўналиш вақтида йўловчи ташиш қоидасини қўпол равишда бузганлиги ҳамда корхонанинг меҳнат тартиб қоидаларига амал қилмаганлиги учун ушбу ҳайдовчи ўз ҳоҳишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиз транспорт воситасини бошқараётган вақтингиз бизнинг энг олий мақсадимиз - йўловчиларга сифатли транспорт хизматини кўрсатиш эканлигини унутманг.

Азиз йўловчилар! Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига ва [email protected] орқали мурожаат қилишингизни хамда автобус ҳайдовчиси амалга ошираётган қоидабузарликни суратга олиб автобус рақамини бизга юборишингизни илтимос қиламиз.