Тошкентда ҳарбий отлиқ отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ва ярим марафон ўтказилди (фото, видео)

Тошкентда ҳарбий отлиқ отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ва ярим марафон ўтказилди (фото, видео)

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, бугун Амир Темур хиёбони айланма йўлида Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан “Ҳумо Арена” муз саройи майдонигача бўлган ҳудудда ярим марафон ва гала-концерт ташкил этилди.