Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ҳашаматли Hyatt Regency меҳмонхонаси тез кунда ишга тушади
8.06.2016 14:06,  
13

Пойтахтда яна бир ҳашаматли меҳмонхона очилиши 15 июнда кутилмоқда, деб ёзади спутник нашри,

Меҳмонхона қурилиши 2012 йилда Тошкент шаҳар маъмурияти ва Hyatt International – халқаро меҳмонхоналар бошқарувчиси билан тузган шартномадан бошланган эди. Шартномага кўра Hyatt меҳмонхона қурилишида техник назорат, маслаҳат бериш, меҳмонхонни бошқариш ва Hyatt Regency савдо белгисидан фойдаланиш хизматлари кўрсатиши керак эди.

Лойиҳа қиймати ўша вақтда 113 млн долларни ташкил қиларди ва меҳмонхона 2013 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушиши режалаштирилган эди. Лекин турли сабабларга кўра қурилиш жараёни чўзилиб кетди. Натижада лойиҳага яна 205 млн доллар молия киритилди. Сармоялар Ҳокимият маблағи, Ўзбекистон Ривожланиш ва тараққиёт  фонди ҳамда Халқ банкининг кредити ҳисобига амалга оширилди.

23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ раҳбарлари саммитига ташриф буюрган меҳмонларнинг бир қисми ушбу меҳмонхонага жойлаштирилиши кўзда тутилган.

hyatt.com саҳифасида айтилишига қараганда меҳмонхона Тошкентнинг қоқ марказида, Навоий кўчаси 1 уй манзилида жойлашган. Меҳмонхонада жами 300 та хона бўлиб улар орасида 35та дипломатик ва президент сьютлари ҳам бор. Ундан ташқари меҳмонхонада анжуман ва учрашувлар ўтказиш учун алоҳида марказ ташкил қилинган. У ерда жами 2300 кв.манжуманлар ва учрашув заллари бор. Меҳмонхонанинг энг катта устунсиз анжуманлар зали майдони 855 кв.м ни ташкил қилади. 


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан