Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда икки автомобиль юзма-юз тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
22.10.2021 18:16,  
151

22 октябрь куни соат 08:10 ларда Тошкентнинг Олмазор туманида икки автомобиль юзма-юз тўқнашиши оқибатида бир йўловчи ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Қамарнисо кўчасида Аъло В. (2002 й. т.) "Nexia-3" автомашинасида (давлат рақами 01 S 375 JB) қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва натижада Забиҳулла Ҳ. (1958 й. т.) бошқарувидаги Spark автомашинаси (давлат рақами 10 M 858 GA) билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида Spark  йўловчиси, Манзура Ҳ. (1968 й. т.) олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2- билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан