Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда иккита автобус йўналиши ўзгартирилди
12.05.2022 11:29,  
165

Кеча, 11 майдан бошлаб Тошкентда икки автобус йўналишига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Жумладан, “12-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 40-сонли “Сергели мавзеси 12-даҳа - Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракатини Қипчоқ кўчасидан янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Обиҳаёт, Янги Сергели йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади.

Шунингдек, “12-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 75-сонли “Тошкент металлургия заводи - Оқтепа майдони” автобус йўналишининг ҳаракатини “Сурум маҳалласи" сўнгги бекатидан 4R21 Тошкент айланма йўли, Чортоқ, Қанора, Мағриб, Давлатобод, Қўрғонтепа, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Қатортол кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан