Тошкентда иккита кўча 10 январга қадар ёпилди (харита)

Тошкентда иккита кўча 10 январга қадар ёпилди (харита)

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, янги йил байрамига тайёргарлик тадбирларини ташкил қилиш ишлари бошланган.

Шу сабабли, 2019 йил 13 декабрь куни соат 08:00дан 2020 йил 10 январь кунига қадар қуйидаги йўлларда ҳаракатланиш тўхтатилади:

– Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;

– Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати