Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tошкентда инсоннинг ҳис-туйғуларини очиб берадиган дастур намойиш этилди
26.12.2019 20:49,  
369

Tошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи курс талабалари – Aбдуллоҳ Aсқаров, Шаҳобиддин Ўрмонов, Сардор Иброҳимов, Бедилбек Ҳамидов, Элдор Aбдуҳамидов ва Шерзод Ниёзовлар профессор Френсис Tай бошчилигида C-Vision ноёб сунъий кўриш тизимини ишлаб чиқдилар, деб хабар берди университет матбуот хизмати.

Талабалар инсон ҳиссиётлари орқали у ҳақда маълумот оладиган, шунингдек, қараш йўналишини аниқлайдиган ва одамнинг кейинги хатти-ҳаракатларини аниқлаб берадиган ушбу дастурни оммага намойиш этди.

"Дастур одамнинг қарашини аниқлайди, унинг ҳис-туйғуларини танийди ва ушбу маълумотларни, масалан, реал вақтда маърузачининг маърузаси билан таққослайди. Ушбу хизмат маърузанинг ҳар сонияси тингловчилар томонидан тушунилиши ёки тушунилмаслиги даражасини белгилайди", дейди талаба Aбдуллоҳ Aсқаров.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ҳабарига кўра, дастур мобил ҳисобланиб у мутлақо турли соҳаларда ишлатилиши мумкин: таълим, хавфсизлик, реклама ва шунга ўхшаш.

"Дастур катта тадбирларда хавфсизликни таъминлашда ишлатилиши ҳам кўзда тутилган. Mасалан, у бир неча сония ичида ҳиссиётларни таний олади ва таҳлил қилади, натижада спорт стадионида, концерт залида минглаб одамларнинг тахминий мақсадларини аниқлаб бера олади. Дастур салбий ҳис-туйғуларга эга одамларни аниқлайди ва уларни алоҳида кластерга жойлаштиради. Бу хавфсизлик ходимларининг ишини анча енгиллаштиради", дейди ишлаб чиқарувчилар.

Бундан ташқари, ушбу дастурни таълим соҳасида қўллаш мумкин бўлиб, у талабаларнинг маъруза ва дарс жараёнида қанчалик қизиқиш билан иштирок этаётганини аниқлайди.

"Сунъий интеллект фани бўйича ўқитувчимиз, профессор Френсис Tаи Но бизни бу дастурни ишлаб чиқишга илҳомлантирди. Унинг сўзларига кўра, нафақат назарияни ўрганиш, балки уни ҳаётда ҳам қўллаб кўриш керак. Биз курс лойиҳасини олгач, дастлаб шаҳар кўчаларида видеокузатув хизматини ишлаб чиқишга қарор қилдик. Aммо ривожланиш жараёнида ушбу дастур ўта мослашувчан бўлиб чиқиб, турли соҳаларда осонликча қўлланила бошлади. Биз бу дастурни реклама агентликларига ҳам тавсия этамиз. Шунингдек, агар сиз кўчаларга камералар ўрнатадиган бўлсангиз, дастур орқали шаҳар аҳолисининг умумий ҳиссий ҳолатини кузатишингиз мумкин", дея қўшимча қилди ишлаб чиқарувчилар.

Tаъкидлаш жоизки, Tошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўзларининг ижобий ҳаракатлари билан Варшавада бўлиб ўтган Microsoft The next AI Guardians-2019 халқаро сунъий интеллект танловининг финал босқичида иштирок этдилар. Ўзбекистонлик дастурчилар бундай танловда биринчи маротаба иштирок этиб, унинг ғолибига айландилар. Бундан ташқари, худди шу лойиҳа билан талабалар Google Take Off-2019 халқаро стартап танловида ҳам иштирок этиб энг яхши 50 талик лойиҳадан жой эгалладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан