Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди
22.03.2020 01:10,  
1059

22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига кўра:

•  йўловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

•  шаҳардаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

•  жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади. 

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда йўналишсиз таксиларда ташиш билан шуғулланувчилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилади.

«Йўловчи ташишга Тошкент шаҳар СЕОМ назоратидан ўтмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади. Шу билан бирга барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан, мўътадил ушлаб туриш сўралади», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мурожаатида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 21 март соат 23:59 ҳолатига кўра, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 41 та ҳолат аниқланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан