Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда жорий йилнинг 1 ноябридан босқичма-босқич тажриба-синов тариқасида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади
21.07.2022 20:32,  
47

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда жамоат транспортларини янгилаш ҳамда ер майдонларини назорат қилишдаги масалалар кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, пойтахтда жамоат транспортлари ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобус ва электробуслар билан янгилаш мақсадида 20 та электробуслар харид қилинган. Ундан ташқари «Самарқанд автомобиль заводи» 60 та замонавий автобусларни етказиб берди. Келгусида яна 200 та пастполли автобусларни олиш юзасидан шартнома имзоланган.

Жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича 211 дона, йил якунигача эса жами 390 дона янги замонавий автобуслар пойтахтга олиб келиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, 2023-2025 йилларда сотиб олиниши режалаштирилган 653 та электробусларни харид қилиш учун Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан музокаралар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, 10 та марказий кўчаларда автомобилларнинг йўл бўйида пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бундай пуллик тўхташ жойлари 2022 йилнинг 1 ноябридан босқичма-босқич тажриба-синов тариқасида ишга туширилиши режалаштирилган.

Мажлисда Ер назорати бўйича ҳам мониторинг тадбирлари амалга оширилгани юзасидан маълумот берилди. Таъкидланишича, ушбу тадбирлар давомида 1123 та (18,78 гектар) қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан, ўзбошимчалик билан ер майдонларини эгаллаб олиш юзасидан 448 та, ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш бўйича 16 та ва давлат рўйхатидан ўтмаганлик юзасидан 425 та ҳолат қайд этилди. Қонунбузарларга нисбатан жарималар қўлланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан