Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Татнефть” Ангрендаги завод KAMA TYRES шиналарини ишлаб чиқаради
27.11.2019 17:13,  
297

Россиянинг “Татнефть” компанияси ҳамда “Ўзкимёсаноат” билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги “Биринчи резинотехника заводи” базасида қўшма корхона ташкил қилади. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Янги корхонанинг 51% акциялари Россия компанияси қўлида бўлади ҳамда корхона “Татнефт”нинг шина комплекси билан интеграциялашади. Ушбу комплекс таркибида еттита завод мавжуд бўлиб, улар KAMA TYRES бренди остида шиналар ишлаб чиқаради.

“Биринчи резинотехника заводи” 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан ташкил қилинган эди. Бироқ завод харажатлари ўзини оқламади ва 2018 йилда ёпилди.

“Татнефть” Ангрендаги заводга $200 миллион ҳажмида инвестиция киритади. Қўшма корхона йилига 3,2 миллион дона шина ишлаб чиқаради.

“Биринчи резинотехника заводи” Ўзбекистондаги автомобил ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналарнинг давлат буюртмаси ягона етказиб берувчиси (монопол) саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан