Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда карантин чоралари юмшатилганлиги учун қарздорлар электр энергиясидан узилмоқда
28.05.2020 15:45,  
485

Бугун, 28 май куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек электр таъминоти корхонасида истеъмолчилар тўпланганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Блогер davletovuzʼнинг хабар беришича, навбатда турганлар электр тармоғидан узиб қўйилган. Бу бинонинг ташқариси, ичкарида бундан бадтар, дейди у. Кўпчилиги карантин туфайли даромадини йўқотган, пули йўқ, қарзга ёқиб беринглар, деб илтимос қилишмоқда.

“Давлат бир беморга ўртача 32 млн сўм сарфлаяпти. Шу одамларнинг умумий қарзи 32 млн чиқмаса керак.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида қарздор истеъмолчилар (жисмоний) электр энергиясидан вақтинча узилмайди, деган эди бир пайтлар,“ — деб ёзади блогер.

Фото: davletovuz

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ушбу вазиятга муносабат билдирди:

“Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида, электр энергиясидан қарздор (жисмоний) истеъмолчилар тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги кунларда, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, карантин чоралари юмшатилганлиги боис фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларни ортишига йўл қўймаслик мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилмоқда. Шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини сўраймиз“ дейилади компания хабарида.

Фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхоналарига ташриф буюрмасдан мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet ва бошқалар) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб ҳам амалга оширишингиз мумкинлиги эслатилди.

Шунингдек, айни вақтда Мирзо Улуғбек электр таъминоти корхонасидаги вазият истеъмолчилар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тўлиқ бартараф этилгани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан