Тошкентда Карвон бозори собиқ директорининг уйи савдога қўйилди

Тошкентда Карвон бозори собиқ директорининг уйи савдога қўйилди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган, «Ўрикзор» даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли бўлган кўчмас мулк объекти савдога қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур уй-жой мажмуасининг бошланғич нархи 35 536 900 759 сўм этиб белгиланган.

Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3-а уйдаги бино ва иншоот. Умумий майдони 4,3000 гектар, иншоот майдони 20628 квадрат метр.

Аукцион ўтказилиш санаси 2019 йил 29 апрель.

Эслатиб ўтамиз, онлайн-аукцион имкониятлари янада кенгайган. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 19 февралдаги «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида қуйидаги савдолар амалга оширилади:

  • давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича аукционлар;
  • 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича аукционлар.

Бундан ташқари, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича қўйилган давлат кўчмас мулк объектлари улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмайди.

7792