Тошкентда кўчада кетаётиб юраги тўхтаб қолган 2 ёшли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди (видео)

Тошкентда кўчада кетаётиб юраги тўхтаб қолган 2 ёшли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди (видео)

18 июль куни Тошкентдаги Lor Plus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли боласи билан югуриб келган ота-онага зудлик билан ёрдам кўрсатилиб, болакайнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Facebook’даги «Потребитель.uz» гуруҳида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, болакай нафас олмай қўйган, юраги ҳам тўхтаб қолган. Бунга қадар кўчада кетишаётганида болакайнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетиб, тутқаноқ бошланган. Нима сабабдан бундай бўлгани ҳозирча номаълум.

Болакайнинг ота-онаси яқин атрофда клиника борлигини кўриб, ўша ерга югуриб борган. Воқеадан хабар топган отоларинголог Сергей Тобиас ёрдамга ошиққан. У узоқ вақт давомида махсус воситаларсиз болакайнинг юрагини массаж қилган.

Натижада болакай яна ҳаётга қайтган.

2